“Ўзбекнефтгаз”: Завод ва бошқармаларда энергия сарфи ҳажмини кескин камайтиришга эришилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг топшириғи билан жамият тасарруфидаги корхона ва бошқармаларда энергия ресурслари сарфини камайтиришга қаратилган бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, илғор хорижий тажрибани инобатга олиб, мавжуд ресурсларни ва ишга солинмаган салоҳиятни жалб этиш орқали энергия самарадорлигини оширишга ҳамда энергия тежовчи технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбалари кенг жорий этилмоқда.

Хусусан, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ва Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида ўрнатилган ДЕ-25/14-ГМ типдаги 3 та Буғ қозонларида режага асосан тўла таъмирлаш ишлари малакали мутахассислар томонидан олиб борилди.

Натижада, буғ қозонларининг фойдали иш коэффициенти 75–80% дан 90–92% га кўтарилди. Ёқилғи энергия ресурслари сарфи йилига 2,5 млн куб метрга ва уларнинг атроф муҳитга салбий таъсирини камайтиришга эришилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|