“ИННОПРОМ”: “Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги”: “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Челябинск вилояти ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“ИННОПРОМ”: “Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги” халқаро саноат кўргазмасининг биринчи куни “Ўзбекнефтгаз” АЖ стендида Россия Федерациясининг Челябинск вилояти ҳукумати делегацияси билан музокаралар ўтказилди.

Челябинск вилояти губернаторининг ўринбосари Е.В.Ковальчук бошчилигидаги делегация таркибидан мазкур ҳудуднинг йирик саноат корхоналари, хусусан “Русэкспорт” МЧЖ, “Челябинский трубопрокатный завод” МЧЖ, “Уральский автомобильный завод” АЖ, “Копейский машиностроительный завод” ОАЖ, “Уральспецмаш” АЖ, “Челябинский строительно-дорожные машины” ЁАЖ каби корхоналарнинг раҳбарлари ўрин олган.

Музокаралар давомида Челябинск вилояти корхоналари ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ ўртасида саноат кооперацияси алоқаларини кенгайтириш, хусусан бурғилаш, қазиб олиш ва қайта ишлаш жараёнларида кенг қўлланиладиган маҳсулотлар, махсус техникалар, асбоб ускуна ва метариалларни етказиб бериш, биргаликда ишлаб чиқариш ва таъмирлаш истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашувда меҳмонларга “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимида амалга оширилаётган трансформация жараёнлари, инвестиция лойиҳалари, харидлар ва тижорат йўналишида олиб борилаётган комплаенс тадбирлар бўйича ахборот берилди. Маҳсулотлар, бутловчи қисм ва материалларга бўлган эҳтиёжларини онлайн ўрганиш мақсадида ташкил этилган ung.cooperation.uz Виртуал кўргазмасининг имкониятлари ҳақида маълумотлар берилди.

Учрашув якунида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Челябинск вилояти саноат корхоналари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича бир қатор амалий келишувларга эришилди.

Эслатиб ўтамиз Челябинск вилояти Урал Федерал округи таркибидаги ҳудуд бўлиб Европа ва Осиё минтақаси чегарасида жойлашган. Мазкур ҳудудда аграр-иқтисодиёт, қора металлургия, машинасозлик, атом саноати, кимё, енгил саноат, озиқ-овқат саноати йўналишидаги йирик ишлаб чиқариш корхоналари жойлашган.

“ИННОПРОМ”: “Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги” халқаро саноат кўргазмаси доирасида икки томонлама учрашувлар давом этмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|