“Ўзбекнефтгаз”АЖ делегацияси аъзолари “Helaba Landesbank Hessen-Thüringen” банки билан музокаралар олиб борди (Фото)

Бош саҳифа Русский

2021 йил 29 сентябрь куни Ўзбекистон иқтисодий форуми доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев “Helaba Landesbank Hessen-Thüringen” банкининг савдо ва экспорт молиясини тузиш бўйича ижрочи директори жаноб Андрю Ремпел билан учрашув ўтказди.

Таъкидлаш жоиз, "Helaba Landesbank Hessen-Thüringen” – Германия ва чет эл компанияларига, банкларга, институционал инвесторларга ва давлат секторига молиявий хизматларни таклиф қилувчи тижорат банки.

Учрашувда томонлар “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг истиқболли лойиҳаларини молиялаштириш учун узоқ муддатли кредитларни жалб этиш масалаларини кўриб чиқдилар.

Эслатиб ўтамиз, компания геология-қидирув, нефть-газ кимё ва нефть-газ соҳасининг бошқа йўналишларида кенг инвестиция лойиҳаларини амалга оширмоқда.

Бундан ташқари, томонлар давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятини ўрганиш ва уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш, шунингдек, ҳамкорликнинг бошқа соҳаларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорлик катта салоҳият ва кенг кўламли йўналишларга эга эканини таъкидладилар.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|