“Ўзбекнефтгаз”: Бухорода консервациядан қайтарилган қудуқдан яна газ ва конденсат қазиб чиқаришга эришилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса қайта таъмирланиб ишга қўшилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шортак” конидаги 2-сонли қудуқда олиб борилган консервациядан қайтариш ишлари ҳам муваффақиятли якунланди.

Таъмирлаш ишлари “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ мутахассислари томонидан олиб борилди.

Тезкор маълумотларга кўра, қудуқ ўзлаштирилгандан сўнг кунлик 80 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб чиқаришга эришилди.

Маълумот учун: “Шортак” газ конденсат кони Бухоро вилоятининг Қоракул туманида жойлашган бўлиб, 2021 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|