“Ўзбекнефтгаз”: Қашқадарёдаги “Зеварда” конидан 2,321 млрд. куб метр табиий газ ва 51 минг тонна газ конденсати қазиб олинади

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, табиий газ қазиб олиш ҳажмини ошириш учун конлар ва қудуқларда узлуксиз иш давом эттирилмоқда.

Қашқадарё вилоятининг Миришкор тумани ҳудудида жойлашган “Зеварда” конидаги қудуқларда ишлаётган ишчи-ходимлар ҳам вахта режимида, карантин қоидаларига тўла амал қилган ҳолда фаолият юритишмоқда.

2020 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, конда 79 та қудуқдан табиий газ қазиб олинмоқда. 1 та қудуқда эса ҳозир бурғулаш ишлари давом эттирилмоқда.

Ҳозирга қадар ушбу кондан 1,274 млрд. куб метр табиий газ ва 27,7 минг тонна газ конденсати қазиб олинди. 2 та қудуқ бурғиланиб ишга топширилди ва қўшимча 13,5 млн. куб метр табиий газ ва 0,321 минг тонна газ конденсати қазиб чиқаришга эришилди.

“Зеварда” конидаги қудуқлардан қазиб олинган табиий газ мавжуд 9 дона газни йиғиш жойларида йиғилиб, босимлари тенглаштирилганидан кейин, диаметри 426 мм бўлган газ қувурлари орқали қуввати 32 МВт бўлган “Зеварда” Сиқув компрессор станциясида газни юқори босимга кўтариб берилади.

Сиқув компрессор станциясидан кейин қуввати 5,0 млрд куб метрни ташкил қилган “Зеварда" Газни комплекс тайёрлаш қурилмаларида табиий газ таркибидан суюқ углеводородлар ажратиб олиниб, газ қувурлари орқали "Муборак" Газни қайта ишлаш заводига олтингугурт бирикмаларидан тозалаш учун етказиб берилади.

2020 йилда “Зеварда” конидан 2,321 млрд. куб метр табиий газ ва 51 минг тонна газ конденсати қазиб олиш режалаштирилган.

Иккинчи ярим йилликда 3 та қудуқ бурғиланиб ишга топширилади ва бу қудуқлардан қўшимча 26,6 млн. куб метр табиий газ ва 0,381 минг тонна газ конденсати қазиб чиқариш имконини беради.

Шунингдек, 12 та қудуқ мукаммал таъмирланиши ва қудуқлардан қўшимча 27,9 млн куб метр табиий газ ва 0,322 минг тонна газ конденсати қазиб чиқариш кутилмоқда.

Бундан ташқари, 2020-2021 йил куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни табиий газ билан узлуксиз таъминлаш ва кондаги табиий газ ҳажмларини ошириш мақсадида, паст босимли қуввати 16 МВт бўлган табиий газни паст босимдан кўтариб берувчи янги сиқув компрессор станцияси қурилиши ишлари бошланган бўлиб, натижада, кунлик 1,5 млн.куб метр табиий газ қазиб чиқариш ҳажмлари оширишга эришилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|