“Ўзбекнефтгаз”: “Зеварда” конида кунлик 85 минг куб метр табиий газ ва 1 тонна газ конденсати олинадиган қудуқ очилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Зеварда” газ конденсат конидаги 314-сонли қудуқда бурғилаш ишлари тугатилиб, 2584–2779 метр оралиғига фильтр туширилди.

Қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 85 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди. Ҳозирда ушбу қудуқ устини жиҳозлаш, уни газ коллекторига қўшиш ишлари бажарилмоқда.

Маълумот учун: “Зеварда” газ конденсат кони Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида жойлашган бўлиб, 1978 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|