“Ўзбекнефтгаз”: “Зеварда” конида янги қудуқ ишга туширилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Зеварда” газ конденсат конидаги 310-сонли қудуқда бурғилаш ишлари тугатилиб, 2850–2752 метр оралиғига фильтр туширилди.

Қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 70 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 1,5 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: “Зеварда” кони Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида жойлашган бўлиб, 1979 йилдан буён ишлатилиб келинмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|