“Ўзбекнефтгаз”: Миришкор туманида янги очилган қудуқдан кунига 100 минг куб метр табиий газ ва 2 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасидаги эса қайта таъмирланиб, ишга қўшилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Зеварда” газ конденсат конидаги 322-сонли қудуқда олиб борилган бурғилаш ишлари ҳам ўз натижасини берди.

Бурғилаш ишлари "Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари" МЧЖ томонидан олиб борилди.

Ушбу қудуқда бурғилаш ишлари тугатилиб, 2775–2625 метр оралиғига фильтр туширилди. Қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 100 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 2 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: “Зеварда” кони Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида жойлашган бўлиб 1979 йилдан буён ишлатилиб келинмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|