“Ўзбекнефтгаз”: “Зеварда” конидан “Кўкдумалоқ” сиқув компрессор станциясигача узунлиги 13 км бўлган янги газ қувури ишга туширилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги ПҚ–4388-сонли “Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги Қарори ҳамда “2017–2021 йилларда углеводород хомашёсини қазиб олишни ошириш дастури” иккинчи босқичининг ижросини таъминлаш мақсадида Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида табиий газ қазиб чиқариш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида “Жанубий Кемачи” конидаги паст босимли қудуқлардаги газларни “Кўкдумалоқ” сиқув компрессор станциясига узатиш учун диаметри 720 мм, узунлиги L-25 километр бўлган газ қувури тортилмоқда.

Қувурлаштириш ишларининг биринчи босқичида диаметри 720 мм, узунлиги L-13километр бўлган “Зеварда-Кўкдумалоқ” газ қувури ўрнатилиб, ишга қўшилди.

Қурилиш-монтаж ишлари “Муборак нефт газ қурувчи” МЧЖ томонидан олиб борилди.

Қувурларни сотиб олишда иқтисодий самарадорликга эришиш учун Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг ички имкониятларидан фойдаланилди.

Маълумот учун: Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Жанубий Кемачи” кони Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1980 йилда фойдаланишга топширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|