December 6, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Нефть ва газ объектларида ноябрь ойида бахтсиз ҳодисалар содир бўлишига йўл қўйилмади

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, қайта ишлаш корхоналари ва тайёр маҳсулотни сақлаш ва тарқатиш базаларида хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ишчиларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш, хавфли объектларнинг ишончли ишлашини таъминлаш, ёнғин ва саноат хавфсизлигини таъминлаш устувор йўналишларидан бири этиб тайинланган.

Олиб борилган чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг ноябрь ойида бошқарма ва корхоналардагиишлаб чиқариш жараёнларида бахтсиз ҳодисалар содир бўлмади.

Самарқанд ва Жиззах вилоятларида жойлашган “Мароқанд нефть базаси” МЧЖ, “Жиззах нефть базаси” МЧЖ ва уларга қарашли филиалларда ҳамда “UNG Petro” МЧЖга қарашли объектларда саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги ҳолати бўйича мониторинг назорат текшируви (4-босқич) ташкил этилиб, олиб борилаётган ишларга амалий ёрдам берилди.

Текширувда жами 252 та камчиликлар аниқланиб, ижросини таъминлаш учун 3 та далолатнома-тадбирлар ва 19 та тавсиялар корхоналарнинг раҳбарларига тақдим этилди. Мониторинг натижасида 26 та мутахассисга чоралар кўрилди.

Назорат текширув натижаларига асосан саноат хавфсизлиги 34 та, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси 95 та, ёнғин хавфсизлиги 31 та, электр хавфсизлиги 39 та, атроф-муҳит муҳофазаси 39 та ҳамда хавфсизлик маданиятини ривожлантириш йўналишлари бўйича 14 та камчиликлар аниқланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, Шўртан газ кимё мажмуаси, "GTL" ва Бухоро нефтни қайта ишлаш заводларнинг мутахассислари учун ўқув семинарлари ҳамда тажриба алмашиш ташкил этилди.

Ноябрь ойида 124 дона босим остида ишловчи идиш, 22 дона резервуар, 44 дона юк кўтариш механизми, 280 дона шамоллатиш тизими, 5 дона технологик печ, 276 дона ҳаво билан совутиш аппарати, 354 та технологик қувурўтказгич, 359 дона пружинали босимдан ҳимоя клапанлари (СППК) техник кўрик ва техник диагностикадан ўтказилди.

2021 йил ноябрь ойида техник кўрик ва диагностика

Газли, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, “Муборак нефтгаз сув таъминот” МЧЖ, “Термиз нефть базаси” МЧЖ, “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” МЧЖ, “Бухоро НҚИЗ” МЧЖларда саноат хавфсизлиги йўналишида ишлаб чиқариш назорати ўтказилди.

Ўтказилган назорат натижаларига асосан саноат хавфсизлиги йўналишида 70 та камчилик аниқланди, шундан 24 таси бўйича тегишли кўрсатмалар берилиб, жойида бартараф этилди. Корхоналарнинг раҳбарларига 46 та банддан иборат ёзма кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” МЧЖ, “Муборак нефтгаз сув таъминот” МЧЖ, “Термиз нефт базаси” МЧЖ, “Бухоро НҚИЗ” МЧЖларда экология хавфсизлиги йўналишида ишлаб чиқариш назорати амалга оширилди. 44 та камчилик аниқланди. Шундан 20 таси бўйича тегишли кўрсатмалар берилиб, жойида бартараф этилди.

2020-2021 йил ноябрь ойида ўтказилган экология хавфсизлиги йўналишидаги ишлаб чиқариш назорати

Чора-тадбирларнинг бажарилиши бўйича ҳисобот тайёрланди ҳамда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш учун Давлат экология қўмитаси юборилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|