“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарма ва корхоналарда “ISO 45001” (OHSAS 18001) ва “ISO 14001” стандартларининг тадбиқ этилиш ҳолати

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги 2021 йил 6 ой мобайнида жами 20 та бошқарма ва корхоналарда “ISO 4500” (OHSAS 18001) ва “ISO 14001” стандартлари тадбиқ этилган. Жумладан:

• 3 та нефть газ қазиб чиқариш корхоналарида (Шўртан, Водий, Гиссарнефтгаз);

• 1 та нефть қайта ишлаш заводида (Бухоро);

• 1 та газни қайта ишлаш заводида (Муборак);

• 2 та газ кимё мажмуаларида (Шўртан, Устюрт)

• 9 та нефть база корхоналарида (Чинобод, Тўрақўрғон, Жиззах, Гулистон, Тахиатош, Андижон, Пахта, Бухоро, Фарғона, Термиз);

• 3 та сервис корхоналарида (“Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш”, “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари”, “Махсусэнергогаз”).

Халқарор стандартларининг тадбиқ этилиш таҳлиллари шуни кўрсатдики, ўтган 2020 йил мос даврга нисбатан 5 фоизга, 2017 йилга нисбатан эса 45 фоизга кўпдир.

Маълумот учун:

• 2017 йилда 11 та;
• 2018 йилда 15 та;
• 2019 йилда 17 та;
• 2020 йилда 19 та бошқарма ва корхоналарда Халқаро стандартлар тадбиқ этилган.

2021 йил январ-июнь ойлари давомида “ISO 45001” ва “ISO 14001” стандартларининг “Ички аудитнинг амалий жиҳатлари” мавзусида, халқаро стандартларининг асосий тушунчалари ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ билан пудратчи ташкилотлар ўртасида шартнома тузишда тақдим этиладиган саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги соҳасидаги низомининг моҳияти бўйича ZOOM дастури орқали онлайн ўқув семинар (вебинар) ташкиллаштирилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги бошқарма ва корхоналардан жами 414 та мутахассислар иштирок этишди, ўтган 2020 йил мос даврга нисбатан 57 фоизга кўпдир. 2020 йил январ-июнь ойларида 176 та ўқитилган.
Маълумот учун

• 2017 йилда 68 та;
• 2018 йилда 44 та;
• 2019 йилда 35 та;
• 2020 йилда 330 та ходимларни ўқитиш амалга оширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|