“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликларни сарҳисоб қилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар раҳбарлари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Тошкент вилоятида жойлашган “Ўзбеккимёмаш Заводи” АЖ ва “Узпромарм” МЧЖ корхоналари билан кооперацияни чуқурлаштириш, маҳаллийлаштириш йўналишида 2020-2021 йилларда биргаликда эришилган натижалар, мавжуд муаммоли масалалар, уларнинг ечимлари, истиқболдаги режалар кўриб чиқилди.

Учрашувда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, улар билан доимий ва шаффоф мулоқотни ташкил этиш, харидлар жараёнлари коррупция ҳолатларини бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар сарҳисоб қилинди.

Хусусан, ўзаро юзма-юз мулоқот форматида ташкил этилаётган мазкур учрашув ҳам йўналишдаги ўзига хос янгича тажриба эканлиги ва бу корхоналарда ўзаро ҳамкорликни кучайтириш учун катта мотивацияни уйғотиши маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар раҳбарлари томонидан қайд этилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Ўзбеккимёмаш Заводи” АЖ ўртасидаги ҳамкорлик 1992 йилдан бошланган бўлиб, сўнгги 3 йилда (2017-2019 йиллар) корхоналаримиз ўртасида умумий қиймати 468,6 млрд сўм бўлган 200 га яқин шартномалар амалга оширилган.

Ўтган даврда “Ўзбеккимёмаш Заводи” АЖ томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ корхоналари эҳтиёжи учун 20 турдан зиёд юқори қувватли нефтгаз ускуналари етказиб берилган. Теплообмениклар, адсорберлар ва абсорберлар, турли ўлчамдаги сиғимлар, сепараторлар, резервуарлар, АВО пакетлари, фильтрлар, газ балонлар, бошқалар шулар жумласидандир.

Жорий йилнинг январь-июль ойларида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Ўзбеккимёмаш Заводи” АЖ ўртасида умумий қиймати 72,4 млрд сўмлик 37 та шартнома имзоланган бўлиб, бугунги кунда уларнинг ижросини таъминлаб келинмоқда.

Ўзаро фикр алмашиш ва эркин мулоқот тарзида ўтган учрашувда сўнгги пайтларда етказиб берилаётган маҳсулотларда сифат кўрсаткичининг пасайиб кетаётганлиги, маҳсулотларни техник буюртмаларда берилган параметрларга мос эмаслиги каби ҳолатлар ҳам кўриб чиқилди. Хусусан, сўнгги уч йилда мазкур муаммо бўйича 15 га яқин ҳолат аниқлаган бўлиб, улар натижасида тахминан 3,7 млрд сўмлик иқтисодий талофатлар келиши эҳтимоли юзага келган.

Мазкур масала бўйича корхоналар ўртасида 2020 йилда ташкил этилган Ишчи гуруҳ ишини кучайтириш лозимлиги, мутахассислар иштирокида ҳар ойда бир марта бевосита ишлаб чиқариш объектларининг ўзида техник мулоқатларни ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

“Ўзбеккимёмаш Заводи” АЖ раҳбарияти томонидан маҳсулот сифатини яхшилаш бўйича шошилинч чоралар кўрилиши, хусусан заводнинг технологик паркини янгилаш, замонавий стандарт ва сертификатлар жорий этилиши айтиб ўтилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Узпромарм” МЧЖ ўртасидаги ҳамкорлик эса 2018 йилдан бошланган. Мазкур корхона томонидан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ташкилотлари эҳтиёжи учун 20 турдан зиёд тўхтатиш-беркитиш қурилмалари етказиб берилади етказиб берилган. Задвижкалар, назорат клапанлари, шарли кранлар, қудуқ ускуналари (фонтанная арматура) ва бошқалар шулар жумаласидандир

2020-2021 йилларда корхоналар ўртасида умумий қиймати 109,0 млрд сўм бўлган 159 та шартномалар амалга оширилган. Жумладан, 2020 йилда умумий қиймати 53,9 млрд сўмлик 77 та шартнома тўлиқ бажарилган бўлса, қиймати 19,0 млрд сўмлик 18 та шартнома бўйича етказиб бериш муддатлари кечикаётгани қайд этилмоқда.

2021 йилнинг январь-август ойларида “Ўзбекнефтгаз” АЖ
ва “Узпромарм” МЧЖ ўртасида умумий қиймати 5,5 млрд.сўмлик 4 та шартнома тўлиқ бажарилган, ҳамда 7,1 млрд. сўмлик 16 та шартнома бўйича 4,8 млрд. сўмлик олдиндан тўловлар ўтказиб берилган.

Учрашувда “Ўзбекнефтгаз” АЖ корхоналарида ишдан чиққан беркитиш-бошқариш қурилмаларини таъмирлаш учун “Узпромарм” МЧЖ мутахассислари томонидан жойларга чиққан ҳолда ташхис қўйиб, хулоса бериш йўналиши жорий қилиш масаласи кўриб чиқилди.

Шунингдек, мавжуд буюртмаларни етказиб беришни тезлаштириш, сифат талабларига риоя қилиш, буюртмачига маҳсулотларни юборишдан олдин ҳар бир маҳсулотни яроқлилигини текширишни қатъий назоратга олиш ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ корхоналарини хабардор қилиб бориш қайд этилди.

Учрашув якунида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви Раиси томонидан юқорида келтирилган тадбирларни долзарблигини инобатга олган ҳолда маҳаллий тадбиркорлик субъектлари билан мунтазам равишда учрашувлар ўтказиш ва ҳамкорликни жадаллаштириш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|