“Ўзбекнефтгаз”: Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди (Фото+видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг тизимидаги корхоналар, заводларда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Жумладан, шундай тадбирлардан бири Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида ташкил этилди.

Унда, ишчи-ходимлар томонидан Бобур ижодидан ўрин олган рубоий ва ғазаллар ижро этилиб, унинг ҳаётига бағишланган саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Ушбу адабий кеча орқали Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўзбек адабиёти хазинасига ўзининг ўлмас асарлари билан ҳисса қўшгани, унинг нафақат истеъдодли ижодкор, балки Ҳиндистон заминида Бобурийлар сулоласига асос солган моҳир саркарда ва адолатли шоҳ бўлганига оид маълумотлар хотирланди.

Ўз навбатида, Бобур асарларидаги эзгу ғоялар ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар онгида миллий қадриятларимизга эҳтиром, юрт тараққиётига дахлдорлик туйғуси ва мустаҳкам фуқаролик позициясини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.

Тадбирнинг бадиий қисмида Бобур ғазаллари ва рубоийларидан намуналар ўқилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|