November 20, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: “Гулистон нефть базаси” фавқулодда вазиятларни бартараф этишга ҳамда объектни мудофаа қилишга “Тайёр” деб топилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2021 йил 21 январдаги “Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича 2020 йилда бажарилган тадбирлар якуни ва 2021 йилдаги вазифалар тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан барча нефть ва газ объектларида фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг тайёргарлигини текшириш ва кўникмаларини ошириш мақсадида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилмоқда.

“Гулистон нефть базаси” МЧЖда табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларда содир бўлганда оқибатларини бартараф этиш усулларига бағишланган тактик-махсус ўқув машғулоти ўтказилди.

Бундай махсус-тактик ўқув машқларини ўтказишдан мақсад объекларда хавф юзага келганда ёки улар рўй берганда ишчи-ходимларни муҳофаза қилишга тайёрлаш, амалий кўникмаларини ривожлантириш, қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларнинг амалга оширилишини таъминлашга қаратилган куч ва воситаларини бошқариш кўникмаларини мустаҳкамлашдан иборат.

Машғулотлар доирасида “Гулстон нефть базаси” ходимларининг функционал вазифаларини бажаришга тайёрлиги ҳолатини текширилди, уларни фавқулодда вазиятлар шароитида ўзини тутиш ва муҳофаза қилиш қоидаларига, жароҳатланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш чора-усулларига ўргатилди.

Шунингдек, махсус-тактик ўқув машқини ўтказиш билан боғлиқ меъёрий ҳужжатларни, фуқаро муҳофазаси бўйича ўз лавозим мажбуриятларини, ҳамда тинчлик даври учун тузилган ФМ режасининг уларга тегишли бўлган қисми ўрганилди.

Махсус-тактик ўқув машқида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сирдарё вилояти бошқармаси, Миллий Гвардия, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Сирдарё вилояти бошқармаси ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув аппаратидан мутахассислар иштирок этишди.

Махсус-тактик ўқув машқини ўтказиш давомида шартли равишда кучли ер қимирлаши кўринишидаги фавқулодда вазият рўй берди. Унинг оқибатида турар жой ва ишлаб чиқариш бино-иншоотларининг турли хил даражада вайрон қилиниб, одамларнинг жароҳатланиши ва қурбон бўлишига олиб келиши мумкин бўлган кучли таъсир этувчи зарарли моддаларнинг тарқалишини келтириб чиқарадиган ишлаб чиқариш объектларидаги авариялар ва ёнғинларнинг рўй бериши хавфи юзага келтирилди.

Бундай шароитда объектнинг фуқаро муҳофазасини юқори тайёргарлик ҳолатига келтириш чоралари кўрилди.

Мутахассислар ходимларнинг функционал вазифаларини қанчалик билишига, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг тўғрилиги ва ўринлилигига, вазиятдан келиб чиққан ҳолда қилган ҳаракатларига баҳо бериб, камчиликлари кўрсатилиб, бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Тадбир сўнгида машғулот объектда ўтказилган ўқув машғулоти натижасига кўра “Гулистон нефть базаси” МЧЖ Фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга, бартараф этишга ҳамда объектни қўриқлаш ва мудофа қилишга “Тайёр” деб топилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|