“Ўзбекнефтгаз”: Мутахассислар Давлат бошқаруви академияси ҳамда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабини муваффақиятли тамомлади (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан нефть ва газ тармоғи корхоналарининг бошқарув кадрларига бўлган эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда тизимда ишлаётган истиқболли мутахассислар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабига ўқишга тавсия этилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг тавсияси асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш курслари ҳамда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг магистратурасини жорий йилда муваффақиятли тамомлаган битирувчиларига диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖдан жорий ўқув йилида Давлат бошқаруви академиясининг қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида 4 нафар, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг магистратурасини 6 нафар ишчи-ходим тамомлашди.

Ўқиш давомида тингловчилар ватанпарварлик ва Ватанга садоқат туйғулари, лидерлик сифатлари, тизимли ва таҳлилий фикрлаш қобилияти, бошқарув маҳорати, ўзгаришларга мослашувчанлик каби назарий билим ва кўникмаларига эга бўлишди.

Тингловчилар ўқишлари давомида уларнинг иш жойлари сақланган ҳолда ўртача ойлик иш хақлари ва тингловчиларнинг ўқиш учун тўлов-шартнома маблағлари Жамият томонидан тўлаб берилди.

Ўқув курслари ва магистратура битирувчилари эгаллаган билим ва кўникмаларини юртимиз равнақи, эл-юрт фаровонлиги, нефть ва газ тизимини ривожлантириш ҳамда янгиланаётган Ўзбекистоннинг янада ривожланишига хисса қўшишларида самарали қўллашга ваъда беришди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|